АҚШ Ироқдаги базадан персоналини эвакуация қилади – ОАВ
Агентлик манбалари маълумотларига кўра, Ироқ пойтахти Бағдоддан 80 км узоқликда жойлашган Балад базасидан “хавфсизликка таҳдид” сабабли 400 га яқин одам эвакуация қилинади.
Таъкидланишича, базада ҳаммаси бўлиб 800 га яқин пудратчи бор. Эвакуация 10 кунча вақт олиши мумкин.
Ўтган ҳафта Балад авиабазаси гранатомётлардан ўққа тутилган. Бундан ташқари, Ироқда америкалик ҳарбийлар бўлган яна иккита база ракета зарбасига учраган.
Комментарии (0)