< Путин Грузияга парвозларни тақиқлади ва у ердан барча россияликларни олиб чиқишни буюрди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Путин Грузияга парвозларни тақиқлади ва у ердан барча россияликларни олиб чиқишни буюрди

Путин Грузияга парвозларни тақиқлади ва у ердан барча россияликларни олиб чиқишни буюрди
Россия президенти Владимир Путин 8 июлдан авиакомпанияларга Россиядан Грузияга парвозлар амалга оширишни тақиқловчи фармонни имзолади.  
Путин ҳукуматга Грузияда вақтинчалик қолаётган россияликларни қайтаришни таъминлаш топшириғини берган ҳамда туроператорларга парвозлар тақиқланиши вақтида Грузияга йўлланмалар сотмасликни тавсия қилган.
20 июнда Грузияда Православия парламентлараро ассамблеяси бош сессияси очилиши вақтида Россия давлат думаси депутати Сергей Гаврилов Грузия парламенти спикери курсисига ўтиргани сабабли тартибсизликлар юз берган. 
Гавриловнинг ушбу иши Грузиянинг “Умумий миллий ҳаракат” ва “Европача Грузия” мухолиф партиялари депутатларининг норозилигига сабаб бўлган ва улар йиғилишни тарк этишган. 
Шундан кейин намойишлар бошланиб кетиб, Россия делегациясидан Грузияни тарк этиш талаб қилинган. Намойиш иштирокчилари, шунингдек, Грузия парламенти спикери Ираклий Кобахидзе ва ички ишлар вазири Георгий Гахариянинг истеъфосини талаб қилишган.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Москвани намойишларнинг ташкиллаштирилишида айблаган. Зурабишвили Россияни “душман ва босқинчи” деб атаган. У Россия ҳукуматини Грузиядаги вазиятни издан чиқаришдан манфаатдорликда айблаган.
Россия бош вазири Дмитрий Медведев бундай баёнотларни нопрофессионал деб атаб, Грузия президенти ишнинг моҳиятини англамай, атайин реал вазиятни бузиб кўрсатаётганини таъкидлаб ўтган.  

Комментарии (0)

Оставить комментарий