< Бағдоддаги масжидлардан бири ёнидаги теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Бағдоддаги масжидлардан бири ёнидаги теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Бағдоддаги масжидлардан бири ёнидаги теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Ироқ пойтахти Бағдоддаги масжидлардан бирига кираверишда террорчи-худкуш томонидан содир этилган теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.
Baghdad Today портали маълумотларига кўра, 7 киши воқеа жойида, яна 3 киши шифохонада ҳалок бўлган. Яна 30 га яқин одам шифохонага етказилган.
Таъкидланишича, масжид ичи ва ташқарисида одатдагидек жума куни одам кўп бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа тафсилотларини аниқлаштиришмоқда.
Теракт учун ҳозирча ҳеч қайси бир гуруҳ жавобгарликни зиммасига олмаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий