< АҚШ Конгресси Украинага 700 миллион доллар ёрдам беришни маъқуллади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШ Конгресси Украинага 700 миллион доллар ёрдам беришни маъқуллади

АҚШ Конгресси Украинага 700 миллион доллар ёрдам беришни маъқуллади
АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси Украинани қўллаб-қувватлаш учун жами 700 миллион доллар ажратилиши назарда тутилгани ҳам қайд этилган қонунлар лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Украинанинг АҚШдаги элчихонаси ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.
Қайд қилинишича, гап Пентагон, Давлат департаменти, АҚШнинг халқаро ривожлантириш агентлиги ва 2020 йил учун турдош дастурларининг молиялаштирилиши ҳақида бормоқда.
«АҚШ ташқи сиёсат идораси, халқаро ривожлантириш агентлиги ва турдош идоралар линияси бўйича Украинага ёрдам сметаси 445.7 миллион долларни ташкил этмоқда. Кўрсатиб ўтилган сумма Украинага Халқаро ҳарбий молиялаштириш дастури доирасида хавфсизлик бўйича ёрдам тариқасида етказилади», — дейилади элчихона хабарида.
Энди худди шу қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасини Сенат ҳам қабул қилиши керак. Конгресснинг ҳар икки палатаси сўнгги таҳрирни маъқуллагач, улар АҚШ президенти Дональд Трампга имзолаш учун киритилади.
Шу ҳафта ичида аввалроқ АҚШ Конгресси Пентагон томонидан Украинага 250 миллион доллар суммага тенг бўлган хавфсизлик бўйича ёрдам пакетининг барчаси тасдиқлаган эди. Бу маблағлар миллий хавфсизлик ва мудофаани кучайтиришга сарфланади.
Шунингдек, Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалий 2020 йилда Вашингтон Пентагон ва Давлат департаменти линияси бўйича Киевга ҳарбий ёрдамни кучайтиришини эълон қилган эди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий