Ҳиндистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 43 киши ҳалок бўлди
Аввалроқ 25 киши ҳалок бўлгани, 35 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.
Яна 30 га яқин киши жароҳат олган. Ҳалокат вақтида 42 кишига мўлжалланган автобусда камида 72 киши бўлган. Қурбонларнинг аксарияти машғулотлардан кейин уйларига қайтаётган мактаб ва коллеж ўқувчилари бўлган.
Жароҳатланганларнинг кўпчилиги оғир аҳволдалиги сабабли қурбонлар сони ошиши мумкин.
Полиция воқеа сабабларини аниқлаштира бошлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқарган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди қурбонлар оилаларига ўз ҳамдардлигини билдирган, жароҳат олганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаб қолган.
Комментарии (0)