< Ҳиндистоннинг 4,6 млн киши яшайдиган шаҳри сувсиз қолди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ҳиндистоннинг 4,6 млн киши яшайдиган шаҳри сувсиз қолди

Ҳиндистоннинг 4,6 млн киши яшайдиган шаҳри сувсиз қолди
Ҳиндистоннинг катталиги жиҳатидан олтинчи ўринда турувчи Ченнай шаҳри сув таъминотисиз қолди — кучли жазирама оқибатида шаҳар атрофидаги барча кўллар қуриб қолди, деб хабар берди India Today ва CNN.
Хусусан, минтақадаги асосий сув манбаларидан бири ҳисобланувчи Чембарамбаккам кўли деярли қуриб қолган. CNN эса ўз навбатида, кўл бутунлай қуриб қолганлигини таъкидламоқда.  
Бундан ташқари, жазирама оқибатида шаҳар яқинидаги яна учта кўл деярли қуриб қолган. Маҳаллий аҳоли эндиликда Пунди, Қизил тепалик ва Чолаварам кўллари сувидан фойдалана олмаяпти деб ёзади India Today. 
CNN маҳаллий фаол Жаярам Венкатесанга таяниб шаҳарда ўткир сув танқислиги кузатилаётганини хабар бермоқда.
Штат ҳукумати юк машиналарида аҳолига идишларда сув тарқатмоқда. Одамлар сув олиш учун соатлаб навбатда турибди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий