АҚШда янги турдаги гипертовушли ракета тақдим қилинди
Ракета дизайнида ҳавотўплагичлар йўқ, бироқ нашрнинг таъкидлашича, конструкторлар кўпинча бундай илғор технологияларни ниқоблайдилар. Компаниянинг таъкидлашича, ракетанинг тезлиги 5 Махни (товуш тезлигидан 5 марта юқорироқ, яъни 6 минг км/соатдан ошади) ташкил қилади.
“Бу қуролга ўхшаши ҳали мавжуд эмас”, деб айтган Raytheon вице-президенти Том Бассинг.
Охирги вақтда АҚШ гипертовушли ракеталарни яратиш устида фаол иш олиб бормоқда. 2018 йилда америкалик ҳарбийлар “ҳаво-сирт” синфидаги ARRW ракетасини яратишни бошлашган. АҚШда параллел тарзда ҳарбий-ҳаво кучлари учун узоқ таъсир доирасига эга HCSW гипертовушли ракета яратилмоқда. Таъкидланишича, икки ракетанинг яратилиши АҚШ бюджетига деярли 1,5 млрд долларга айланади.
Комментарии (0)