< Зеленский Донбассдаги Boeing ҳалокати бўйича тергов натижаларини маъқуллади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Зеленский Донбассдаги Boeing ҳалокати бўйича тергов натижаларини маъқуллади

Зеленский Донбассдаги Boeing ҳалокати бўйича тергов натижаларини маъқуллади
Украина президенти Владимир Зеленский Донбассдаги Boeing ҳалокати бўйича тергов натижаларини маъқуллади. Бу ҳақда Украина президенти маъмуриятининг расмий Twitter саҳифасида маълум қилинди.
Судланувчилар курсисида нафақат «Украина хавфсизлик хизмати гумон қилаётган», балки «бегуноҳ болалар, аёллар ва эркаклар ўлимига сабабчи» бўлганлар ҳам ўтириши керак, дейилади хабарда.
Бугун халқаро қўшма тергов гуруҳи МН17 рейси ҳалокатига алоқадорликда гумон қилинган тўрт кишининг исмларини маълум қилди. Улар Игорь Гиркин (Стрелков), Сергей Дубинский, Олег Пулатов ва Леонид Харченколардир.
Malaysia Airlines’нинг Амстердамдан Куала-Лумпурга MH17 рейси бўйича йўналаётган самолёти 2014 йил ёзда Украинанинг Донецк вилоятида ҳалокатга учраган. Унинг бортида бўлган 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган.  

Комментарии (0)

Оставить комментарий