< Индонезия 2021 йилда мамлакат пойтахтини Жакартадан бошқа жойга кўчиришни бошлайди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Индонезия 2021 йилда мамлакат пойтахтини Жакартадан бошқа жойга кўчиришни бошлайди

Индонезия 2021 йилда мамлакат пойтахтини Жакартадан бошқа жойга кўчиришни бошлайди
Индонезия ҳукумати 2021 йилда мамлакат пойтахтини Жакартадан бошқа жойга кўчиришни бошлайди, деб хабар берди Синьхуа агентлиги Индонезия ривожланишни режалаштириш вазири Бамбанг Брожонегорога таяниб.
"Қурилиш 2021 йилда бошланади, биз пойтахтни кўчириш жараёни мунтазам амалга оширилишига умид қилмоқдамиз ва янги пойтахт 2024 йилдан фаолият кўрсата бошлайди", - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, янги пойтахт Калимантан оролида жойлашади. Ҳисоб-китобларга кўра, қурилиш Индонезия ҳукуматига 32,5 миллиард доллардан ортиқроққа тушади. 
Индонезия президенти Жоко Видодо апрелда пойтахтни Ява оролидан кўчиришга қарор қилганди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий