Россиялик фазогирлар тайёргарликдан ўтиш учун Чеченистондаги махсус кучларга жўнатилади
Власовнинг тушунтиришича, фазогирларни тайёрлашда махсус кучлар жангчиларини тайёрлаш дастури билан кўп умумий жиҳатлар мавжуд. Гап фазогирлар белгиланмаган ерга қўнгандан кейин, жумладан ушбу вазиятда тоғли ҳудудда дуч келиши мумкин бўлган шароитларда омон қолиши ҳақида бормоқда. Жумладан, фазогирлар ва махсус жангчилар алпинистик, ҳаво-десант тайёргарлиги, ёввойи муҳитда омон қолиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш курсларига эҳтиёж сезадилар. Власовнинг таъкидлашича, бунинг учун Россия махсус кучлари университетининг Гудермесдаги базаси тўғри келади.
“Биз кейинги йилдан махсус парашют тайёргарлигини бошлашимиз мумкин. Бугунги кунда тайёргарлик турларини турли муассасаларга тақсимлашга мажбурмиз. Бир тадбир бир жойда, бошқаси эса бошқа жойда. Бу ерда эса тайёргарликнинг катта қисмини бир жойда ўташимиз мумкин”, деб айтган Власов.
Ю.А.Гагарин номидаги фазогирларни тайёрлаш маркази делегацияси 18 июнда Чеченистонга келган. Делегациянинг Рамзон Қодиров билан учрашуви вақтида Чеченистон раҳбари Халқаро коинот станцияси билан алоқага чиққан.
Комментарии (0)