Патрик Шанахан Пентагон раҳбари бўлишни истамади
Трампнинг таъкидлашича, Шанахан бу қарорни ўз оиласига кўпроқ вақт ажратиш мақсадида қабул қилди. “Мен Патрикка бажарган улкан иши учун миннатдорман ва мудофаа вазири лавозимини бажарувчи этиб армия вазири Марк Эсперни тайинлайман. Мен Маркни биламан ва у ўз ишини фантастик бажаришига шубҳам йўқ”, деб ёзган АҚШ президенти.
Шанахан Жеймс Мэттис ўрнини эгаллаганди. Оқ уй май ойида президент Шанахан номзодини Пентагон раҳбари лавозимига илгари сурганини эълон қилганди. Ушбу лавозимга номзодни сенат маъқуллайди.
NBC News телеканали ўтган ҳафта ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Трамп Шанахан номзоди борасида шубҳалана бошлагани ва ўз маслаҳатчиларидан бошқа номзодлар ҳақида сўрай бошлаганини маълум қилганди. Номзодлар орасида Марк Эспер исми ҳам айтилган.
Комментарии (0)