< Италияда Европанинг энг кекса аёли вафот этди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Италияда Европанинг энг кекса аёли вафот этди

Италияда Европанинг энг кекса аёли вафот этди
Европанинг энг кекса аёли Мария Жузеппа Робуччи 18 июнда 116 ёшида Италия жанубида вафот этди. Бу ҳақда аёлнинг она шаҳри Поджо-Империале мэри Альфонсо Д`Алоизио маълум қилди. Момо 20 март куни 116 ёшини қаршилаганди.
“Биз Пеппа момонинг вафотидан қайғудамиз, у бизнинг ҳамшаҳаримиз бўлганидан доимо фахрланганмиз”, деб айтган мэр.  
Робуччи 1903 йил 20 март куни таваллуд топган ва икки жаҳон уруши замонларини бошдан кечирган. У бутун ҳаёти давомида она шаҳридаги бар эгаси бўлган. Унинг 5 фарзанди, 9 набираси ва 16 абираси бўлган. Шаҳар аҳолиси момони эркалаб “Пеппа момо” деб чақирган ва 2012 йилда унга фахрий мэр унвони берилган.
Аёл узоқ умри давомида камтарона овқатланган, ҳеч қачон спиртли ичимлик истеъмол қилмаган ва тамаки чекмаган. Момо охирги 5 йил ичида 2 та жиддий операцияни бошдан кечирганига қарамай, умрининг охиригача ўзини яхши ҳис қилган. Май ойида у ҳаттоки Европарламентга сайловларда овоз берган.
Момо вафотигача дунёнинг энг кекса инсонлари рейтингида 2-ўринни эгаллаб келаётганди, Италияда эса 2017 йил апрелда 118 ёшида вафот этган Эмма Морано фақат ундан кўпроқ умр кечирган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий