Туркия мудофаа вазирлиги АҚШни мулоқотга чорлади
"Мудофаа вазири Хулуси Акар америкалик ҳамкасби Патрик Шанаханга нома йўллади. Номада яна бир бор Шанаханнинг мактубида қўлланилган иттифоқчилик руҳига мос келмайдиган услубга нисбатан норозилик изҳор этилган", - дейилади баёнотда.
"Биз дўстлик ва ўзаро ҳурмат асосида мулоқотни давом эттириш муҳимлигини ва муаммоларни ечиш учун саъй-ҳаракатларни давом эттириш кераклигини таъкидлаймиз", - дея қайд этилади мудофаа вазирлиги томонидан.
Аввалроқ Туркия мудофаа вазири Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Патрик Шанаханнинг мактуби юзасидан норозилик билдирганди.
Forein Policy журналининг ёзишича, Шанахан Акарга йўллаган мактубида 31 июлдан Флорида ва Аризонадаги базаларда ўқиётган 42 нафар учувчига базага кириш тақиқланишини билдирган. АҚШ шунингдек, Туркиядан кейинроқ ташриф буюрадиган 34 нафар учувчини қабул қилишдан бош тортади. Чунки Вашингтон "Туркиянинг F-35 дастурида иштирок этишини тўхтатиш" тўғрисида қарор қабул қилган.
Туркиялик учувчиларнинг ўқишларини тўхтатиш Анқаранинг Россиядан С-400 зенит ракета мажмуаларини сотиб олиши билан боғлиқ. АҚШ Туркия С-400 сотиб олмаслиги учун ҳаракат қилмоқда.
Комментарии (0)