ЕИ Анқара билан божхона иттифоқи тўғрисидаги келишув бўйича музокараларни тўхтатиб қўйиши мумкин
Хабар қилинишича, "ЕИ Кипр билан тўлиқ баҳамжиҳатликда жавоб қайтаришга тайёр ".
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Туркия Ўртаер денгизининг шарқий қисмидаги углеводород конларида халқаро ҳуқуққа мос равишда қазиш ишлари олиб бораётганини билдирганди.
Кипрнинг алоҳида иқтисодий ҳудудида газ конлари топилган бўлиб, Туркия ўзини ҳудуддаги табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга деб ҳисоблайди.
Греция ТИВ Туркиядан бу ҳудудда қазиш ишларини тўхтатишни талаб қилган.
Комментарии (0)