< Нигерияда ҳудкушлар ҳужуми оқибатида 30 киши ҳалок бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Нигерияда ҳудкушлар ҳужуми оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳудкушлар ҳужуми оқибатида 30 киши ҳалок бўлди
Нигерияда 3 террорчи-ҳудкуш бир қатор портлашларни амалга оширди. Бунинг оқибатида 30 киши ҳалок бўлган, 39 киши яраланган, деб хабар берди 17 июнда CNN телеканали. 
Теракт Кондуга шаҳрида футбол учрашувининг кинотеатрда томоша қилиниши вақтида содир этилган. Биринчи портлаш кинотеатр ёнида содир этилган, кейинроқ эса иккита портлаш юз бериб, ҳудкушлар ўзларини бардаги одамлар орасида портлатган.
Таъкидланишича, портлашларни икки қиз ва бир ўғил бола амалга оширган. Уларнинг аниқ ёши номаълум.
Ҳозирча ушбу теракт учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган. Бироқ Нигерияда “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳи жангарилари мунтазам ҳужумлар содир этиб туради. Улар терактларни амалга ошириш учун ўғирлаб кетилган болалардан фойдаланади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий