< Эрон Европа Иттифоқига Ядро қуролини тарқатмаслик келишувини бекор қилиш билан таҳдид қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Эрон Европа Иттифоқига Ядро қуролини тарқатмаслик келишувини бекор қилиш билан таҳдид қилди

Эрон Европа Иттифоқига Ядро қуролини тарқатмаслик келишувини бекор қилиш билан таҳдид қилди
Эрон парламентининг ядро масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Мужтаб Заннур Европа давлатларига ядро келишуви бўйича мажбуриятларни бажармаслик нима билан хавф солишини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Франция, Британия ва Германия 60 кун ичида АҚШ бир йил аввал тарк этган ядро келишувини сақлаб қолиш бўйича аниқ қадамлар қабул қилиши керак.
Акс ҳолда Теҳрон уранни бойитиш даражасини тинчлик мақсадида зарур бўлган фоизгача кўтаради ҳамда Ядро қуролини тарқатмаслик келишувидан чиқиш имкониятини кўриб чиқади.
“Бундан ташқари, биз қўшимча баённоманинг бажарилишини тўхтатишимиз, Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорлигимиз даражасини қайта кўриб чиқишимиз ва Ядро қуролини тарқатмаслик келишувидан чиқишни ўйлаб кўришимиз мумкин”, деб айтган Заннур.
Бу орада Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича вакили Гаррет Марки АҚШ Эроннинг уранни бойитиш даражасини ошириши ҳақидаги сўзларини “ядро шантажи” деб атаган.
Уммон кўрфазида танкерларга ҳужумдан кейин АҚШ ва Британия Эронни бунда айблаб чиққан. Теҳронда бунга жавобан уранни бойитиш даражаси оширилиши айтилган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий