Путинни қучган Раҳмон: Душанбедаги «Дўстлик кечаси»дан фото ва видеолар
Саммитда 27 давлатнинг раҳбарлари, жумладан, Шавкат Мирзиёев, Ражаб Тоййиб Эрдўған, Қосим Жўмарт Тўқаев, Владимир Путин, Си Цзиньпин, Ҳасан Руҳоний ва бошқалар иштирок этишган.
Тадбирнинг олиймақом меҳмонлари учун мезбон давлат президенти Имомали Раҳмон Варзоб дарасидаги сўлим масканда «Дўстлик кечаси»ни ташкил этди. Ушбу кечадан олинган маълумотлар Тожикистон президентининг расмий сайтида, фотосуратлар ва жонли эфир эса унинг «Фейсбук»даги саҳифасида эълон қилинди.









Ижтимоий тармоқда эълон қилинган фотосуратлар ва видеолавҳаларга кўра, давлат раҳбарларининг ушбу учрашуви формал бўлмаган муҳитда ўтган. Имомали Раҳмон кўп табассум ва ҳазил қилган.
Кремль пулидаги журналистлардан бири Дмитрий Смирнов Тожикистон президенти россиялик ҳамкасби Владимир Путинни қучганига эътибор қаратган.
Комментарии (0)