< Ҳиндистонда 83 нафар бола ўткир энцефалитдан вафот этди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ҳиндистонда 83 нафар бола ўткир энцефалитдан вафот этди

Ҳиндистонда 83 нафар бола ўткир энцефалитдан вафот этди
Ҳиндистоннинг Бихар штатидаги Музаффарпур округида ўткир энцефалитдан вафот этган болалар сони 83 нафарга етди, деб хабар берди Times of Indiaгазетаси.
Аввалроқ 50 нафар бола вафот этгани хабар қилинганди. 
Нашрнинг ёзишича, ўткир энцефалит синдроми тарқалишига юқори ҳарорат ва намлик сабаб бўлган.  
Округ ҳукуматининг хабарига кўра, яна 108 нафар бола маҳаллий касалхоналарда даволанмоқда.
Бихарда кейинги бир неча ҳафта давомида мавсум учун ноодатий жазирама сақланиб турибди – симоб устунлари кун давомида 40 даражадан пастга тушмаяпти. Нью-Деҳлида эса 10 июнь куни ҳарорат 50 даражага етди, бу мамлакат пойтахти тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Ҳиндистонда муссонларнинг туриб қолиши давомли иссиқ ҳароратга сабаб бўлмоқда. Синоптикларнинг қайд этишларича, жазирама мамлакат шимолий ва марказий ҳудудлари ҳавосини қуритиб юбормоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий