Ҳиндистон АҚШ маҳсулотларига бож тўловини оширишдан қанча фойда олишини ҳисоблаб чиқди
АҚШ ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо алоқалари бир йил аввал, Трамп маъмурияти 2018 йил июнда ҳинд пўлати ва алюминийсига импорт божлари киритгандан кейин ёмонлашган.
Бунга жавобан Ҳиндистон АҚШнинг бир қатор товарларига, жумладан грек ёнғоғи, олма, бодом ва дуккакли ўсимликларига 120 фоизгача бож киритилишини эълон қилган, бироқ АҚШ ўз фикридан қайтиши умидида ушбу бож тўловларини киритишни кейинга қолдирганди.
Даставвал Ҳиндистон ҳукумати ушбу чорадан 240 миллион доллар даромад олишни мўлжаллаганди. Фикр билдирилишича, бу сумма АҚШнинг ҳинд маҳсулотларига қўшимча бож киритишидан Ҳиндистон кўрадиган зарарни қоплайди.
Комментарии (0)