Эрдўған С-400 мажмуаларини етказиб бериш июлнинг биринчи ярмида бошланиши мумкинлигини маълум қилди
"Путин билан С-400 мавзусини муҳокама қилиш имконияти бўлди, аммо мавзу аллақачон ёпилган, ҳеч қандай салбий гап бўлиши мумкин эмас. Ўйлашимча, июлнинг биринчи ярмида етказиб бериш бошланади" – деди у Тожикистон сафаридан қайтаётиб.
Аввалроқ Анқара C-400 сотиб олишдан воз кечмаслигини билдирганди. АҚШ С-400 мажмуалари НАТО стандартларига тўғри келмаслигини айтиб, Туркияга санкциялар киритиш билан таҳдид қилмоқда.
Комментарии (0)