Ҳиндистонга “Ваю” циклони яқинлашмоқда. 300 минг киши эвакуация қилинади
Прогнозларга кўра, “Ваю” қуруқликка 13 июнда етиб келади. Шу муносабат билан Гужарот штати ва Диу оролида 300 минг киши эвакуация қилинади. Улар учун 700 та вақтинчалик пунктлар очилган. Қутқарувчилар, армия, полиция, чегарачилар ва соҳилбўйи хизмати қутқарув ишларини ўтказиш учун тайёрланмоқда.
Соҳилбўйи ҳудудларида қамиш уйларнинг бузилиши, бинолардан томларнинг учириб кетилиши, электр таъминоти ва алоқа билан муаммолар юзага келиши кутилмоқда. Йўллар ва экинларга жиддий зарар етиши, пастқам ерлар эса сув остида қолиши мумкин. Сайёҳларга хавфсиз жойларга кетиш, балиқчиларга эса 15 июнгача денгизга чиқмаслик тавсия қилинган.
Гоа, Карнатака ва Махараштра штатлари соҳилбўйида кучли ёмғирлар ёғишидан огоҳлантириш берилган.
Комментарии (0)