Саудия Арабистонида аэропорт ракета ҳужумига учради
ОАВ маълумотларига кўра, ҳужумни яманлик исёнчи ҳусийлар амалга оширган. Кейинроқ улар аэропортни ўққа тутишганини тасдиқлашган.
Таъкидланишича, зарбалар аэропортнинг келиш залига тўғри келган. Тинч фуқаролар яраланган.
Яманда 2014 йил мартидан бери қуролли ихтилоф давом этиб келмоқда. Саудия Арабистони мамлакатнинг қонуний раҳбариятини ҳусийларга қарши курашда қўллаб-қувватлаб келади.
Комментарии (0)