Дунёнинг энг қудратли шаҳарлари номи маълум қилинди
Иккинчи ўринни эса Нью-Йорк 1565,3 балли кўрсаткич билан қўлга киритган.Токио (1462) етакчилар учлиги охирида.
Париж ва Сингапур ҳам бешликка кирган. Рўйхатнинг олтинчи ўрнида Амстердам, еттинчи ўрнида эса - Сеул. Берлин, Гонконг ва Сидней кейинги ўринлардан навбатма-навбат жой эгаллашди. Москва ўнликка кирмаган.

Мори фондининг Шаҳар стратегиялари институти ҳар йили иқтисодиёт, тадқиқот ва ишланмалар, маданий ҳамкорлик, ҳаёт учун мослик, атроф-муҳит ва қулайлик каби олтита мезон бўйича 44 та шаҳар таҳлилини ўтказади. Мезонларнинг ҳар бири ўз навбатида мутахассислар томонидан баҳоланадиган 70 та турли кўрсаткичларга бўлинган. Ҳар бир шаҳар жами 2600 балга эга бўлиши мумкин, бу максимал баҳо дейилади фонд сайтида.
Комментарии (0)