< Покистон Ҳиндистон бош вазири парвоз қилиши учун ўз ҳаво ҳудудини очади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Покистон Ҳиндистон бош вазири парвоз қилиши учун ўз ҳаво ҳудудини очади

Покистон Ҳиндистон бош вазири парвоз қилиши учун ўз ҳаво ҳудудини очади
Покистон ҳукумати Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига бориши учун ўз ҳаво ҳудудини очишга қарор қилди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.
ШҲТнинг навбатдаги саммити 13-14 июнь кунлари Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтади. Хабар қилинишича, мазкур саммит доирасида Ҳиндистон ва Покистон етакчиларининг юзма-юз учрашув ўтказишлари режалаштирилмаган.
Айни пайтда икки давлат ўртасидаги муносабатлар 14 февралда Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида ҳинд ҳарбийларига қилинган ҳужум сабабли кескинлашган. Ўша кунги ҳужумда 45 киши ҳалок бўлганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий