Россиялик мутахассислар янги авлод ядро реактори элементлари учун махсус қоплама кашф этишди
Таъкидланишича, маҳсулотнинг асосий рақобатбардошлик кўрсаткичи коррозия ва радиацион чидамлиги ҳамда ишлаб чиқариш кетма-кетлиги содда эканлигида, дея баҳоланмоқда.
«Маҳсулотга, асосан атом энергетикасида, хусусан атом соҳаси машинасозлик корхоналарида талаб бор. Шунингдек, ундан атом энергетикаси учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, ёнилғини қайта ишловчи ташкилотларда фойдаланиш мумкин», — дейди Томск университети илмий ходими Ирина Курзина.
Тез нейтронлик ядро реакторлари ёқилғи нейтронли турларга нисбатан анча самарали ва хавфсиз ҳисобланади. Шунга қарамай, унинг конструкциядаги радиацион юки юқори бўлиб, реакторнинг ички ва ташқи тана қисми махсус материал билан қопланиши лозим.
Маълумот учун, айни пайтда 600 МВт ва 800 МВт қувватли тез нейтронли реакторлардан Свердловскдаги Белоярск АЭСида фойдаланилмоқда.
Комментарии (0)