Хитойда партия раҳбарларидан бири коррупцияга қарши кураш нишонига айланди
«Айни пайтда Юнь Гуанчжун ҳибсга олинган ва суриштирув давом этмоқда», — дейилади баёнотда.
2016 йил ноябрдан буён Хух-Хото шаҳри партия раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Юнь Гуанчжун Ички Мўғулистондаги Ордос округига ҳам раҳбарлик қилганди.
Хитойда коррупцияга қарши кураш «бешинчи авлод» вакиллари — Си Цзиньпин бошчилигидаги раҳбарият ҳокимиятга келгандан буён кучайди. 2012 йилдан буён Хитойда юқори мансабдор шахслар нафақат лавозимидан бўшатилди, балки улар орасида умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилганлар ҳам мавжуд.
Комментарии (0)