Молдованинг вақтинчалик президентига айланган бош вазир парламентни тарқатиб юборди
Радиостанциянинг хабарига кўра, Филип шунингдек, мамлакатда парламентга муддатидан олдин сайловлар ўтказиш тўғрисида фармон чиқарди. Сайловлар 6 сентябрда ўтказилиши белгиланган.
«Конституцион суд президент Игорь Додон ўз конституцион ваколатларини бажаришдан ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишдан бош тортганини белгилаганидан сўнг ана шундай қарор қабул қилинди», деди Филип.
Унинг фикрича, ҳозирда Молдова сиёсати «таҳдид остида».
Аввалроқ Молдова конституцион суди Додонни президентлик ваколатларидан маҳрум қилиш ва бу ваколатларни бош вазир вазифасини бажарувчи Павел Филипга топшириш тўғрисида қарор чиқарганди.
Комментарии (0)