Молдова конституцион суди президент ваколатларини бош вазир вазифасини бажарувчига ўтказди
Қарорда айтилишича, Павел Филип парламентни тарқатиб юбориши ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиладиган санани белгилаши лозим.
Аввалроқ Молдова парламенти депутатлари ЕИ тарафдори бўлган ACUM блоки («Нуфуз ва ҳақиқат платформаси» сиёсий партияси ва «Ҳаракат бирдамлик» партияси сайлови блоки) ҳамраисаси Майя Сандуни бош вазир этиб сайлашгани хабар қилинганди.
Мамлакат президенти Игорь Додон эса журналистлар олдида чиқиш қилар экан, мамлакатдаги вазиятни мураккаб, чалкаш ва портлашга яқин деб атади.
Комментарии (0)