Трамп табиий офатлардан жабр кўрган америкаликларга 19 млрд доллар ажратди
“Яқинда бўлиб ўтган фалокатли тўфонлардан жабрланган америкаликларга ёрдам бериш мақсадида ҳозиргина фармон имзоладим. Бу америкалик фермерлар ва ранчо эгалари, Жоржия, Флорида, Айова, Небраска, Шимолий Каролина ва Калифорния учун муҳимдир. Пуэрто-Рико ҳам президент Трампни севса арзийди”, деб таъкидлаб ўтган АҚШ президенти.
CNN телеканалининг таъкидлашича, гап 19,1 млрд долларлик ёрдам ажратиш ҳақида бормоқда. Фармонга кўра, охирги йилларда тошқин, тўфон ва ўрмон ёнғинларидан зиён кўрган америкаликлар компенсация олади.
Комментарии (0)