Эверест чиқиндихонага айлангани маълум қилинди
Тоғда тўпланиб қолган чиқиндиларни тозалаган 20 нафар шерпа (Эверест атрофида яшовчи тибетликлар) тўртта жасадни топишди ва 11 тонна ахлат йиғишди.
Альпинистларнинг сўзларига кўра, улар қор остида бўлган ва қорлар эриганидан сўнг кўзга ташланган.
Шерпаларнинг айтишларича, атроф фойдаланиб бўлинган кислород баллонлари, йиртилган чодирлар, арқонлар, синиқ нарвон ва пластик қадоқларга тўлиб кетган.
2019 йил бошидан буён Эверестда 11 нафар альпинист ҳалок бўлди.
Комментарии (0)