< Трамп табиатнинг ифлосланишида Россия, Хитой ва Ҳиндистонни айблади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Трамп табиатнинг ифлосланишида Россия, Хитой ва Ҳиндистонни айблади

Трамп табиатнинг ифлосланишида Россия, Хитой ва Ҳиндистонни айблади
Хитой, Россия, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар энг соф табиатлардан бирига эга бўлган АҚШдан фарқли равишда, ҳаво ва сувнинг ифлосланишига жавобгардир. Бундай фикрни АҚШ президенти Дональд Трамп Британия шаҳзодаси Чарльз билан глобал исишни муҳокама қилиш вақтида айтиб ўтди.    
Трампнинг маҳаллий телеканалга сўзлаб беришича, шаҳзода билан учрашув режалаштирилган 15 дақиқа ўрнига 1,5 соат давом этган. Бу вақт давомида шаҳзода Трампни глобал исиш хавфли эканига ишонтиришга ҳаракат қилган.   
АҚШ президенти умуман шаҳзода келтирган далилларга рози бўлган, бироқ АҚШ иқлим ўзгаришларига қарши курашга кўпроқ ҳисса қўшиши лозимлиги ҳақидаги фикрига қўшилмаган. Унинг айтишича, АҚШ табиати “барча статистик маълумотларга” кўра дунёдаги энг софларидан бири ҳисобланади ва борган сари яхшироқ бўлиб бормоқда.
“Хитой, Ҳиндистон, Россия, бошқа кўплаб давлатларнинг ҳавоси, суви ёмон, у ерларда атроф-муҳит ифлосланган. Баъзи шаҳарларда нафас олиб бўлмайди. Аксинча, улар ўз мажбуриятларини бажармаяптилар”, деб айтган АҚШ президенти.
Аввалроқ Трамп иқлимнинг глобал ўзгаришини тасдиқловчи далилларга нисбатан шубҳа билдирганди. У тадқиқотчиларни “пул сўрувчи ўзбилармонлар” деб атаган.
2017 йил августда АҚШ иқлим бўйича Париж келишувидан чиққан. Бу келишув 2015 йилда тузилган ва ривожланаётган давлатларга иқлим муаммоларини ҳал қилиш учун 100 млрд доллар ажратилишини кўзда тутади. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий