< МДҲ давлатлари 2025 йилга қадар ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш режасини маъқуллади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

МДҲ давлатлари 2025 йилга қадар ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш режасини маъқуллади

МДҲ давлатлари 2025 йилга қадар ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш режасини маъқуллади
Анапада бўлиб ўтган йиғилишда МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш режасини маъқуллашди, деб маълум қилди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
Унинг сўзларига кўра, "2025 йилга қадар ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш асослари маъқулланди, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қўллаб-қувватланди".
"Йиғилиш қатнашчилари қўшма ҳарбий тизимларни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш борасида фикр билдиришди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа, авиация парвозлари хавфсизлиги, топографик таъминот, ҳарбий кадрларни тайёрлаш масалалари бўйича амалий ҳамкорлик қилиш маъқулланди", - деди Шойгу.
Унинг билдиришича, ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизими қўшинлари иштирокида қўшма ўқув машғулотлари ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан учинчи ҳарбий-спорт ўйинларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий