Рим папаси кўп асрлик камситишлар учун лўлилардан узр сўради
Руминиянинг Блаж шаҳрида лўлилар жамияти вакиллари билан учрашувда "сизлар камситилган, сизларга нисбатан қўпол муносабатда бўлинган ёки бошқача кўз билан қаралган барча ўша даврлар учун узр сўрайман", деди у.
Ҳозирда лўлилар Жанубий ва Марказий Европада яшайди. Руминияда улар аҳоли умумий сонининг 10 фоизга яқинини ташкил этади. Лўлилар камситиш туфайли ишга жойлашиш қийин эканлигидан шикоят қилишади ва аксарияти қашшоқликда ҳаёт кечиради.
Комментарии (0)