< Coinbase криптовалюта биржаси мижози икки соатда 15 млн доллар ишлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Coinbase криптовалюта биржаси мижози икки соатда 15 млн доллар ишлади

Coinbase криптовалюта биржаси мижози икки соатда 15 млн доллар ишлади
Coinbase криптовалюта биржаси мижозларидан бири икки соат ичида 15 млн доллар ишлаб олди, деб ёзади Makoveli тахаллуси остидаги Reddit фойдаланувчиси. 
Унинг ёзишича, курс тушишидан ярим соатча аввал номаълум шахс Америка биржасида 25 минг BTC сотган ҳамда икки соатдан сўнг криптовалюта нархи 8 минг доллардан пасайгач барча валютани қайтариб сотиб олган.
«Кимдир 215 млн долларга 25 000 BTC сотгани ва бироздан сўнг 200 млн долларга қайтариб сотиб олганини сезиш қийин эмас. У чўнтагига 15 млн доллар ишлади ва қўлидаги барча криптовалютасини ҳам сақлаб қолди», — деди Makoveli.

Комментарии (0)

Оставить комментарий