Пекинда дўл самолёт ойнасига шикаст етказди
Авиакомпания хабарида айтилишича, Гуанчжоудан Пекинга учган Airbus A380 самолёти Хитой пойтахтидаги "Шоуду" аэропортига қўниш чоғида дўл остида қолган. Муз бўлаклари урилиши натижасида самолёт пешойнаси дарз кетган, аммо экипаж самолётни муваффақиятли қўндиришга эришган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Самолётга етган бошқа шикастлар ҳақида хабар қилинмаган.
Комментарии (0)