< БМТ қошидаги трибунал Россиядан украиналик денгизчиларни қўйиб юборишни талаб қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

БМТ қошидаги трибунал Россиядан украиналик денгизчиларни қўйиб юборишни талаб қилди

БМТ қошидаги трибунал Россиядан украиналик денгизчиларни қўйиб юборишни талаб қилди
БМТ қошидаги денгизчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи халқаро трибунал Россиядан украиналик денгизчиларни қўйиб юборишни талаб қилди. Бундан ташқари Украина ва Россия 25 июнга қадар Керч бўғозидаги воқеа борасида трибуналга ҳисобот топшириши керак.
Украинада бу қарорни кўтарикни кайфиятда кутиб олиб, уни «сиёсий ғалаба» деб қабул қилишмоқда. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, Россия украиналик денгизчиларни қўйиб юбориш орқали Украина билан алоқаларни яхшилашга қарши эмаслигини кўрсатади: «Россия боши берк кўчага кириб қолган музокараларни тиклаш ва ўзи томонидан юзага келтирилган можарони замонавий одамлар каби ҳал қилиш учун қадам ташлаши мумкин», - деб ёзди Зеленский фейсбукдаги саҳифасида Россиянинг денгизчиларни қўйиб юборишига умид қилиб.

Комментарии (0)

Оставить комментарий