Литвада президент сайловларининг 2-тури бўлиб ўтади
Президент сайловларининг 2-тури 1-туридан 2 ҳафтадан кейин бўлиб ўтмоқда. 1-турда 9 номзоддан бирортаси ғалаба учун зарур бўлган 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаганди.
2-турга 44 ёшли собиқ молия вазири Ингрида Шимоните ва 54 ёшли иқтисодчи Гитанас Науседа ўтди. Улар мос равишда 31,13 ва 30,94 фоиз овоз олишган, фарқ бор-йўғи 5323 овозни ташкил қилган. Мутахассислар фикрича, номзодларнинг имкониятлари деярли тенг.
Литванинг амалдаги президенти Даля Грибаускайте ушбу лавозимни 2-муддат эгаллаётгани сабабли 3-муддатга сайлана олмайди.
Президент яширин овоз билан 5 йилга сайланади.
Литвадаги президент сайловлари Европарламентга депутатлар сайловларини орқа планга суриб қўйди. Литва Европарламентда 11 та ўринга эга бўлиб, бу ўринлар учун 302 номзод, яъни ҳар бир ўринга деярли 30 нафардан номзод даъвогарлик қилмоқда.
Комментарии (0)