< Япония соҳиллари яқинида 2 та юк кемаси тўқнашиб кетди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Япония соҳиллари яқинида 2 та юк кемаси тўқнашиб кетди

Япония соҳиллари яқинида 2 та юк кемаси тўқнашиб кетди
Япония соҳилидан шарқда, Тинч океанида 2 та япон юк кемаси тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида 4 киши бедарак йўқолган, деб хабар берди “Киодо” нашри.
Воқеа Инубосаки шаҳридан 12 км узоқликда маҳаллий вақт билан 26 май тунги соат 2лар атрофида юз берган.
Тўқнашув оқибатида юк кемалардан бири чўкиб кетган. Чўккан кема бортида 5 киши бўлган, улардан 4 нафари бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати вакиллари тўқнашув юз берган ҳудудда кечаси қуюқ туман кузатилганини маълум қилишган.  

Комментарии (0)

Оставить комментарий