< Ҳиндистон президенти Нарендра Модини бош вазир этиб тайинлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ҳиндистон президенти Нарендра Модини бош вазир этиб тайинлади

Ҳиндистон президенти Нарендра Модини бош вазир этиб тайинлади
Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд "Бхаратия жаната парти" (БДП) етакчиси  Нарендра Модини бош вазир этиб тайинлади. Бу ҳақда Ҳиндистон президентининг Twitter саҳифасида маълум қилинди.
Президент шанба куни Моди билан учрашди ва ундан мамлакатнинг янги ҳукуматини шакллантиришни ҳамда вазирлар маҳкамаси аъзолари рўйхатини тақдим этишни сўради. 
Фото: @rashtrapatibhvn / Твиттер
"Яқин кунлар ичида ҳукумат фаолиятини бошлайди. Ҳеч бир сония бежиз кетмайди", - деди Моди учрашувдан сўнг журналистларга.
Ҳиндистонда бир ойдан ортиқроқ давом этган парламент сайловлари 19 май куни ниҳоясига етди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий