Трамп Японияга борди. У ташриф давомида Абэ билан гольф ўйнайди
Трамп расмий ташриф давомида бош вазир Синдзо Абэ ва император Нарухито билан учрашади. Шунингдек АҚШ етакчисининг Япония бизнес вакиллари билан учрашуви ҳам режалаштирилган. Трампнинг хавфсизлигини таъминлаш учун 25 минг полициячи жалб қилинган.
Император саройи, бош вазир резиденцияси ҳам қаттиқ қўриқланади. Бу ҳудудлар ва Токиодаги Ханэда аэропорти атрофида ахлат ташлаш идишларидан фойдаланиш вақтинча чекланган. Токио полицияси тезкор йўлларда ҳаракат чекланиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
АҚШ президенти ташрифи давомида «Кага» авиаташувчи кемасига чиқиши ҳам мўлжалланган. Шунингдек Трамп Япония етакчиси Синдзо Абэ билан гольф ўйнашни режа қилган.
Комментарии (0)