АҚШ Яқин Шарққа 1500 ҳарбий жўнатади
АҚШ президентининг айтишича, бу қадам минтақада жойлашган америкалик ҳарбийларни ҳимоялашга қаратилган.
Трампнинг таъкидлашича, унинг президентлиги бошидан бери Эрон ўзгарган.
Пентагон раҳбари ёрдамчиси Кэти Уилбаргернинг журналистларга хабар беришича, “Эрон хавфи”дан ҳимояланиш учун юборилаётган қўшимча кучлар Сурия ёки Ироқда жойлаштирилмайди. Бироқ Уилбаргер ҳарбийлар айнан қаерда жойлаштирилишини ошкор қилмаган ва АҚШда ушбу минтақада қўшин жойлаштириш учун бир нечта пункт борлигини эслатиб ўтган.
Аввалроқ Трамп Эрон атрофидаги вазият сабабли Яқин Шарққа қўшимча қўшин юбормаслигини, бироқ зарурат бўлса бундай буйруқни беришга тайёрлигини айтган.
Эрон атрофидаги вазият Вашингтон Ислом инқилоби соқчилари корпусини террорчилик ташкилоти деб эълон қилгандан кейин кескинлашди. Теҳрон бунга жавобан АҚШ қуролли кучларининг Яқин Шарқдаги марказий қўмондонлигини террорчилик ташкилоти деб эълон қилган.
Комментарии (0)