Ҳиндистонда савдо марказидаги ёнғинда 15 киши ҳалок бўлди
Таъкидланишича, қурбонлар сони ошиши мумкин.
Ёнғин Taxshila мажмуасининг 2-қаватида бошланган. Ушбу бинонинг 3- ва 4-қаватида ўқув маркази жойлашган бўлган. Таъкидланишича, одамлар жон сақлаш мақсадида ойналардан пастга сакраганлар. Воқеа юзасидан тергов бошланган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди воқеадан ташвишда эканлигини айтган.
“Менинг ўйларим ҳозир қурбонлар оилалари билан. Жароҳатланганлар тезроқ тузалиб кетсинлар”, деб ёзган Моди твиттерда.
Маҳаллий ҳокимиятда қурбонлар оилаларига молиявий ёрдам кўрсатилиши айтилган.
Комментарии (0)