«Газпром» компанияси нархи саккиз йил ичида илк бор 5 трлн рублдан ошди
«Бу рекорд даражадаги капитализация эмас. Энг юқори даражага 2008 йил май ойида эришилган, ўшанда компания нархи 8,7 трлн рублни ташкил этган», — деди эксперт.
Полишчукнинг сўзларига кўра, ўсишга директорлар кенгашининг 2018 йил натижалари бўйича рекорд миқдорда дивиденд тўлаш тўғрисидаги тавсиялари ҳамда юқори натижага эришиш сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон 3 йиллик тўхташдан кейин яна Россияга табиий газ етказиб беришни бошлагани хабар қилинганди. Хабарда таъкидланишича, “газ етказилиши 2016 йил бошида “Газпром” томонидан тижорий танаффус олингандан кейин 2003 йилдаги 25 йиллик шартнома доирасида яна йўлга қўйилган”.
Шу билан бирга, март ойи ўрталарида Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши вақтинча тўхтатилгани маълум қилинди.
2,2 миллиард долларга баҳоланган Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи 2021 йилда ишга тушгач, йилига 3,7 миллион тоннадан зиёд мотор ёнилғиси, 700 минг тоннадан зиёд авиакеросин, 300 минг тонна бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариши айтилганди. Заводни «Газпром»нинг шўъбаси — Enter Engineering қуриши кўзда тутилган эди.
Комментарии (0)