Абэ Синдзо! Коно Таро! — Япония ташқи ишлар вазирлиги японлар исмларини тўғри айтишга чақирмоқда
Япон анъаналарига кўра, исм-шарифни айтишда олдин фамилия, кейин исм келади. Бунга кўра, Япония бош вазири Синдзо Абэ аслида Абэ Синдзо, Таро Коно эса Коно Таро деб айтилиши керак.
Япония мамлакатда янги императорлик даври бошлангани муносабати билан халқаро мулоқотда япон исмларини айтишда анъанавий япон тартибига ўтмоқчи.
Комментарии (0)