Афғонистонда 40 дан кўпроқ жангари йўқ қилинди
Нурийнинг айтишича, операция 20 май куни Андар ва Даёқ туманларида авиация кўмагида ўтказилган. Йўқ қилинган жангарилар орасида “Толибон” бўлинмаларидан бирининг қўмондони мулла Фотиҳ ва 6 нафар хорижлик бўлган.
Май бошида АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари ва афғон ҳарбийлари Фараҳ вилоятида жангарилар позицияларига бир қатор авиазарбалар беришган. Ўшанда 150 жангари ва гиёҳванд модда ишлаб чиқариладиган 68 та лаборатория йўқ қилинган.
Комментарии (0)