Эквадор Ассанж учун олти йилда қанча пул сарфлаганини маълум қилди
Апрель ойида Эквадор ташқи ишлар вазири Хосе Валенсия 2012-2018 йиллар давомида мамлакат Ассанж хавфсизлиги учун 5,817 миллион доллар сарфлаганини маълум қилганди.
Эквадорнинг Comercio газетаси маълум қилишича, давлат Ассанж учун 795 минг 372 доллар сарфлаган, бунга унинг кийим-кечагини ювиш, егулик билан таъминлаш ва тиббий хизматлар ҳам киради. Бундан ташқари, алоқа воситалари учун тўлов, хизматчилар иш ҳақлари, яшаш хонасини таъмирлаш харажатлари ҳам ушбу суммага киритилган.
Жулиан Ассанж 2012 йил июндан буён Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшаб келаётганди. 2019 йил 11 апрелда у Лондон полицияси томонидан элчихона биносида қўлга олинди.
Комментарии (0)