АҚШ Эронга музокаралар ўтказиш таклифи билан 8 марта мурожаат қилган
Руҳоний Эрон иқтисодий уруш ҳолатида тургани ва мамлакат АҚШга қаршилик кўрсатиши кераклигини айтган.
“Мен музокаралар ва дипломатияни қўллаб-қувватлайман, бироқ ҳозирги шароитларда буни ўринли деб ҳисобламайман. Менинг БМТга аввалги сафарим вақтида дунёнинг ҳаммага маълум 5 етакчиси АҚШ президенти билан музокараларда воситачилик қилишни таклиф қилди. Уларнинг давлат департаменти ҳам бизга илтимос билан 8 марта мурожаат қилган”, деб таъкидлаб ўтган Руҳоний.
Эрон президентининг айтишича, Вашингтоннинг таклифига қарамасдан, “бугун музокаралар ўтказиш эмас, қаршилик ва матонат кўрсатиш вақтидир”.
Комментарии (0)