< Индонезиядаги президент сайловларида амалдаги президент ғолиб бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Индонезиядаги президент сайловларида амалдаги президент ғолиб бўлди

Индонезиядаги президент сайловларида амалдаги президент ғолиб бўлди
Индонезиянинг амалдаги президенти Жоко Видодо мамлакатда ўтган президент сайловларида ғалаба қозонди ва иккинчи муддадтга президент бўўлиб қолади. Бу ҳақда  Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар берди. 
Маълум қилинишича, Видодо 55,5 фоиз овоз тўплаган. Унинг ягона рақиби – мухолиф номзод Прабово Субиантога 44,5 фоиз овоз берилган.
Субианто натижалар эълон қилингунга қадар сайловларнинг мустақил текширилишини талаб қилган. Унинг жамоаси баҳолашича, камида 73 мингта сайлов участкасида салов жараёни қоидалари бузилган, 6,7 млн овоз берувчи сайловчида иштирок этишга таклиф қилинмаган.
Индонезияда умумий сайловлар қ17 апрелда бўлиб ўтганди. Фуқаролар президент, парламент депутатлари, маҳаллий депутатларни сайлашган. Сайловда 193 млн овоз берувчидан 80 фоизи қатнашган. Бутун мамлакат бўйлаб 813 мингдан кўпроқ сайлов участкаси фаолият юритган.
Таъкидланишича, Субианто уч кун ичида сайлов натижалари бўйича конституциявий судга шикоят қилиши мумкин. Агар унинг вакиллари олий суд органига шу муддат ичида мурожаат қилмасалар, унда 24 май куни Видодо 2019-2024 йилларга президент этиб эълон қилинади. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий