< Зеленский АҚШдан Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни сўради » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Зеленский АҚШдан Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни сўради

Зеленский АҚШдан Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни сўради
Украинанинг янги президенти Владимир Зеленский 20 майдаги инаугурациясидан кейин Киевга келган Оқ уй делегация вакиллари билан учрашди.
Таъкидланишича, Зеленский АҚШдан Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни сўраган.
“Донбасс ва Қримдаги Россия тажовузини мустақил равишда енга олмаймиз. Шу сабабли ёрдамингиз керак. АҚШни Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақираман”, деб айтган Трамп.
Зеленский Вашингтон Киевнинг “Россия тажовузини енгиб ўтишдаги” бош шериги бўлиб қолишини таъкидлаб ўтган.
Украина президенти хорижий ҳамкасбларига хавфсизлик соҳасидаги ислоҳотларни илгари суришдаги ёрдамлари учун миннатдорлик билдирган ва АҚШни демократияга “яхши ўрнак” деб атаган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий