Зеленский амалдорлардан иш кабинетларига унинг суратларини қўймасликларини сўради
"Сизларнинг иш кабинетларингизда менинг суратларим бўлмаслигини жудаям истайман, илтимос, менинг суратларим бўлмасин, чунки президент – икона ёки бут эмас. Президент – портрет эмас", - деди Зеленский Олий раданинг тантанали мажлисида.
Украина президенти амалдорлардан кабинетларига ўз фарзандларининг суратларини қўйишларини сўради.
"Кабинетингизга ўз фарзандларингизнинг суратларини илиб қўйинг ва ҳар сафар қарор чиқаришдан олдин уларнинг кўзларига боқинг", - деди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 май куни Владимир Зеленский расман Украина президенти лавозимига киришди.
Комментарии (0)